Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабоев Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

Рустам Жангабоев даст кўтаришда 203, силтаб кўтаришда эса 252 кг тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 455 кг натижа кўрсатган ўзбекистонлик спортчи якунда бронза медали соҳиби бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 6 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритди.