ФИФА ва ОФКнинг ўзбекистонлик ҳаками, жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича рекордчи ҳисобланган Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан айни дамда Хитойда бўлиб турибди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Кеча у Хитой Суперлигасининг энг муҳим баҳсларидан бири бўлган «Чангчун Ятай» ва «Хебей Чайна Форчун» жамоалари ўртасидаги беллашувни бошқарди. Мазкур баҳс 2−2 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.

Абдуҳамидилло Расулов ва Санжар Шоюсуповлардан иборат Равшан Эрматов жамоаси ушбу баҳсдан сўнг кейинги турдан ўрин олган «Гуанжоу Эвергранд» — «Шанхай Шенхуа» ўртасидаги учрашувда ишлаш учун яна бир таклиф олди. Мазкур ўйин 2 сентябрь куни бўлиб ўтади.