Бўз туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

2017 йилнинг 23 февралидан ҳозир кунга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдурашид Райимжонович Маъмиров бетоблиги туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўрнига 2014 йил 13 майдан Асака тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари — Асака шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Иномжон Солижонович Мамадалиев янги ҳоким этиб тайинланди.

И. Мамадалиев 1975 йилнинг 24 январь куни Андижон вилояти, Асака туманида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Андижон давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. У Асака шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш гуруҳи катта инспектори, Асака шаҳар ИИБ бошлиғининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.