Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А. ва Б. фуқаролар Ш. ва М.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали давлат божхона қўмитаси Фарғона вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига улардан фирибгарлик йўли билан 4.800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Бош прокуратура матбуот хизмати берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан А. ва Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.