Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳринисо Бобоева мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Баҳринисо финалда Хитой Тайпейи вакили Шиашуанг Гуга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва якунда кумуш медаль соҳибига айланди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 6 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритди.