Газета.uz ва Zira.uz саҳифалари ҳамкорликда қишга ёпиб қўйиладиган егуликлар жамланмасини тақдим этади.

Олма ва долчин қўшиб тайёрланилган кетчуп

Кетчуп— дунё бўйича энг кўп истеъмол қилинадиган қайлалардан бири ҳисобланади.
Бундай қайла тайёрлашнинг усуллари жуда кўп. Биз сизга олма ва долчин қўшиб тайёрланадиган усулини таклиф қиламиз ва бу рецептга таяниб, бир неча банкалардан қишга ғамлаб қўйишни унутманг.

Бақлажонли икра

Бақлажонли икра кўпчиликнинг энг севимли егуликларидан бири бўлиб, деярли ҳамма уни қишга ёпиб қўйишга ҳаракат қилади. Бу рецепт асосида тайёрланилган икра, ниҳоятда мазали бўлиб пишади ва энг нозик хўрандаларга ҳам ёқиши аниқ.

Қовоқчали икра

Қовоқчали икра бақлажонлидан фарқлироқ майин ва нафисроқ таъм ва кўринишда бўлади. Бу рецепт асосида сиз «худди сотувдагидек таъмли» икратайёрлай оласиз. Бу рецепт кўп вақт ва маблагни талаб қилмайди.

Лечо

Лечо — ёрқин кўринишга эга, ёзда пишадиган барча мазали сабзавотларни ўзида мужассам этган егулик ҳисобланади. Лечони иссиқ нон билан ейиш, овқатларга қўшимча газак сифатида тортиш мумкин.

Маринадланган бақлажонлар

Бақлажондан тайёрланиладиган салатлар ва газаклар жуда севимли бўлиб, уларни тайёрлаш ҳам умуман қийинчилик туғдирмайди. Қўзиқорин таъмли бақлажонлар ёз фаслидаги энг севимли егуликка айланган. Бу бақлажонларни тайёрлашда кўп вақт ҳам, маблағ ҳам сарф қилинмайди.

Пиширилган сабзавотлардан тайёрланилган қайла

Бақлажон ва қизил булғор қалампирларидан тайёрланиладиган бугунги қайламиз, қуюқ бўлиб, гўштли таомлар билан истеъмол қилишга жуда яхши. Ҳозир сабзавотлар ғарқ пишган маҳал, улардан ҳар хил егуликлар тайёрлашга улгуриш керак.

Музлатилган сабзавот ва мевалар

Август ойида мева ва сабзавотлар ғарқ пишади, шу сабаб ҳам бу ойда қишга ҳар хил егуликлар тайёрлаб қўйишади. Бугун сизларга кўкатлар, резавор мевалар ва сабзавотларни музлатиб қўйиш усуллари ҳақида гапириб ўтамиз.

Бунданда кўпроқ рецептлар Zira.uz интернет саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Телеграм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Телеграм канал t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят телефон рақами: (+99899) 837−15−15