«Пахтакор» марказий спорт аренасида Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги шарафига «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 1200 ортиқ киши қатнашди, дея хабар қилди Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати.

Иштирокчилар 4 ёш тоифасига бўлинди: 16 ёшдан 35 ёшгача, 36 ёшдан 45 ёшгача, 46 ёшдан 55 ёшгача ва 56 ёшдан катталар. Аёллар ва эркаклар алоҳида беллашдилар.

Югуриш охирида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.