Тошкент ИИББ ЙҲХБ 23 августдан енгил автотранспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун рухсатномалар беришни бошлади. Уч кун ичида 30 нафар жисмоний ва 15 нафар юридик шахс рухсатнома олди, дея хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.

Енгил автомототранспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун рухсатномаларни Тошкент ИИББ ЙҲХБнинг қуйидаги манзиллардаги диагностика станцияларидан олиш мумкин:

  • 1- диагностика станцияси: Чиланзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 118а. Телефон: 279−35−90.
  • 2- диагностика станцияси: Юнусабод тумани, О. Зокиров кўчаси, 2а. Телефон: 212−88−69.
  • 3- диагностика станцияси: Мирабод тумани. Водил кўчаси, 54. Телефон: 283−21−03.

ИИББ енгил автомототранспорт воситалари ойналарини ўзбошимчалик билан қорайтириб олиш Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддаси асосида энг кам иш ҳақининг бирдан икки баробаригача миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтди.