Ўтган йили Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг «Давлат бошқаруви тўғрисида» китоби «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамда Хитой хорижий тиллар нашриёти — «Forеign Languages Press» билан ҳамкорликда ўзбек тилида чоп этилганди.

Шу йил 21 август куни Пекин шаҳрида 25-халқаро китоб кўргазмаси ўз ишини бошлади. Кўргазмада Хитой Халқ Республикаси Раисининг мамлакатимизда нашр этилган мазкур китоби ҳам намойиш этилди.

Мазкур кўргазма доирасида мамлакатимиз ҳаётига оид яна бир муҳим воқеа бўлиб ўтди. «Давлат бошқаруви тўғрисида» китобининг асосий таржимонларидан бири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, таниқли адиб ва таржимон Муртазо Қаршибоев Хитой Халқ Республикасининг «Матбуот соҳасидаги улкан ҳиссаси учун» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Буюк Британия, Япония, Польша, Россия, Латвия, Қирғизистон, Венгрия, Марокаш, Эрон, Непал, Руминия каби жами 15 давлатнинг хитой тарихи, тили ва адабиёти бўйича нуфузли олимлари, таржимон ва мутахассислари қаторида ўзбек таржимони ҳам ана шу мукофотга сазовор бўлди.