Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ҳисоботлари шаклларини топшириш муддатлари ўзгартирилганлиги ҳақида маълум қилди, дейилади Norma.uz хабарида.

Ўзгартиришлар Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сон «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармони муносабати билан киритилди. Янги муддатлар қуйидаги жадвалда келтирилган:

Ҳисобот тури

Топшириш муддати

  • 1-К (ойлик) «Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот»,
  • 1-К shakliga ilova (sanoat) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот»,
  • 1-К shakliga ilova (xizmat) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот»,
  • 1-К ilova (savdo) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот»

5 сентябрдан кечиктирмай

  • 2-narx (ойлик) «Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот»

7 сентябрдан кечиктирмай


Маълумот учун, Давлат статистика қўмитаси серверлари кечаю кундуз ишлаганлиги учун ҳисоботларни муддатидан аввал юбориш мумкин бўлади.