Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Омадой Отақўзиева кумуш медални қўлга киритди.

Омадой Отақўзиева даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда эса 131, умумий ҳисобда эса 232 кг тошни ўзига бўйсундира олди. Бу финалдаги иккинчи натижа бўлди ва ўзбекистонлик спортчи кумуш медаль соҳиби бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 5 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.