25 август куни Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи М.Н. бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашинани шу маҳалла ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай ағдарилиб кетган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган воқеа натижасида машинада бўлган йўловчилар С.Т. ва У.Х. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Аммо улар кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.