26 август куни Тошкентнинг Амир Темур кўчасида (собиқ «Қозоғистон кинотеатри атрофи) асфальт ётқизилиши муносабати билан йўл ҳаракати фаолияти вақтинчалик тўхтатилди, дея хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати.

Тошкент ҳокимияти вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўради. Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг Амир Темур кўчасида Россиянинг КБ Стрелка компанияси томондан реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида, шоҳ кўчани тўлиқ қайта режалаштириш, пиёдалар йўлакларини кенгайтириш ва автомобиль қўйиш бўлмалари ва велойўлаклар қўшиш кўзда тутилган. Сайр учун қулай шароитлар яратиш учун янги дарахтлар ўтқазиш белгиланган.

Метро яқинидаги чорраҳалар ва бошқа жойларда кичик майдончалар кўринишидаги аҳоли хордиқ чиқариш масканлари пайдо бўлиши лозим, пиёдалар йўлаклари тўсиқсиз муҳит ҳосил қилинади, растачалар, чиқинди идишлари ва янги чироқлар ўрнатилади.

Чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойлари ўтиш қисмини торайтириш ва эгиш, хавфсиз оролчалар кўринишидаги оқим тезлигини пасайтириш чоралари кўрилиши ҳисобига хавфсизроқ бўлади.