Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3916-сон қарорига мувофиқ Сатторов Дилшод Неъматович «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзстандарт» агентлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш учун махсус ваколат берилган Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органи ҳисобланади. «Ўзстандарт» агентлиги ўз фаолиятини амалдаги Қонунчиликка кўра бевосита ва қуйи тизим ташкилотлари орқали амалга оширади.