Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов давлат органлари ва идоралар раҳбарларига, жумладан маҳаллий ҳокимиятларга аниқ иш регламентини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Мазкур ҳужжат «Газета.uz"да мавжуд.

Мажлислар тартиби ва самарадорлигини ошириш мақсадида улар сонини кескин камайтириш назарда тутилмоқда: улар графика бўйича ўтказилиб, ҳафтасига 2−3 мартадан ошмайди.

Бундан ташқари мажлислар давомийлиги давлат даражасида 2 соатгача, вилоят, туман ва шаҳар даражаларида 1−1,5 соатгача қисқартирилади.

Абдулла Арипов мажлисларни ноқулай вақтда (тонг саҳар ва кечқурун) ўтказилишини ва уларга умумий масалага алоқаси бўлмаган агентликлар ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимларини, фермерлар ва тадбиркорларни чақиришни тақиқлади. Шу билан биргаликда ҳар бир қатнашчининг чиқиши 5−7 дақиқа қилиб чеклаш белгиланди.

Мазкур ҳужжатда республика марказий аппаратидан ҳудудларга комиссия ва ишчи гуруҳларининг бориши фақатгина комплекс раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади. Хизмат сафарларининг самарадорлиги бўйича назорат ўрнатиш белгиланди.

Бош вазир ортиқча қоғозбозликка чек қўйиш ва қуйи органлар ҳамда маҳаллий ҳокимиятлардан кераксиз ҳисоботлар ва маълумот олишни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

Август ўртасида Шавкат Мирзиёев ҳокимларнинг хорижий сафарлари самарадорлигини танқид қилган эди.