Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин мусобақанинг олтин медали соҳиби бўлди.

Истомин финалда хитойлик Йибинг Вуни 2:6, 6:2, 7:6 ҳисобларида мағлуб этди ва Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 5 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритди.