Шу йилнинг 22−24 август кунлари ЙПХ ходимлари томонидан тунги вақтларда олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган 996 нафар ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Шундан:

— маст ҳолда автомобиль бошқарган — 20 нафар;

— светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмаган — 9 нафар;

— йўл белгиларига амал қилмаган — 96 нафар;

— тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқарган — 32 нафар;

— хавфсизлик камарини тақмаган — 412 нафар;

— қувиб ўтиш қоидасини бузган — 60 нафар;

— автомобиль ойналарини рухсатсиз қорайтирган — 2 нафар;

— ЙПХ ходими буйруғига бўйсунмаган — 2 нафар.

Шунингдек, ИИББ матбуот хизмати қоидабузарларнинг айримларининг исм-фамилияси ва машинасининг давлат рақамларини келтириб ўтган: ойнаси рухсатномасиз қорайтирилган транспорт воситалари — «Ласетти» (Б.Муҳиддин), «Тико» (01 Б 176 НА).

Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлар:

26 ёшли З.Руслан («ВАЗ-2105», 01 W 031 МА);

29 ёшли Х.Адҳам («Матиз», 01 E 073 ХА);

32 ёшли Т.Санжар («Матиз», 01 E 722 GА);

31 ёшли А.Равшан («Ласетти», 01 А 790 BB);

35 ёшли С.Азамжон («Спарк», 01 V 211 ZА);

30 ёшли П.Даврон («Дамас», 01 744 ОCА);

20 ёшли И.Рустам («Матиз», 01 P 122 PА);

32 ёшли Ю.Дилшод («Матиз», 01 H 948 GА);

41 ёшли Г. Рихситилла («ВАЗ-21015», 10 E 750 NА).