23 август куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шу туманда яшовчи М.П. ўзининг «Нексия» русумли автомашинасини «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Қорасув-Ангор» йўлининг 3-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипеддаги фуқаролар Б.Ҳ. ва Қ.А.ни уриб юборган.

Содир бўлган воқеа натижасида иккала фуқаро ҳам олинган жароҳат сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.