Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида 21 август куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи Қ.Р. ўзининг бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашинасини «Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу» йўлининг 481-километрида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.М. бошқарувидаги «МАЗ-5334» русумли автокраннинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Кобальт» автомашинаси йўловчилари, ҳайдовчининг онаси Н.Р. ва унинг аёл қариндоши Г. Д.лар жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлганлар, шунингдек қолган йўловчилар У.Қ. ва М.К. исмли аёллар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 22 август куни соат 00:30 ларда йўловчилардан бири У.Қ. касалхонада вафот этган.