2018 йил 21 август куни соат 10:30 ларда Янгийўл тумани, Ўзбекистон маҳалласида ижарада оиласи билан бирга яшаб келаётган О.Мамаражабов шаръий турмуш ўртоғи Ч.ни рашк қилган ҳолда ишлашига қаршилик қилиб, юзага келган ўзаро жанжал натижасида ошхона пичоғи билан уни танасининг орқа қисмига 3 маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Жиноятга қўл урган О.Мамаражабов 1983 ййилда туғилган, ижарада яшаган хонадонда мол боқувчи сифатида ишлаган, муқаддам судланмаган. Унинг турмуш ўртоғи Ч. 1985 йилда туғилган, тумандаги «Кон» кафесида ишчи бўлган.

Шу куни О.Мамаражабов қўлга олиниб, унга нисбатан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу ҳодиса тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.