Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. -80 кг вазнда баҳсларда қатнашган таэквондочи Никита Рафалович чемпион бўлиб, Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални келтирди.

Драматик кечган финал баҳсида Никита Жанубий Корея вакилини 21−18 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди.

Ўзбекистон спортчилари айни пайтга қадар 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.