Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. 69 кг вазнда мусобақад иштирок этаётган оғир атлетикачи Достон Ёқубов кумуш медални қўлга киритди.

Умумий ҳисобда 331 кг тош кўтаришга муваффақ бўлган Достон КХДР вакилидан 5 кг камроқ натижа кўрсатган ҳолда, иккинчи ўринга эга чиқди.

Ўзбекистон спортчилари айни пайтга қадар 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.