2018/2019 ўқув йилида ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кўчириш учун ўтказиладиган онлайн тест синовлари 24−25 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар берди.

Тест синовлари ўтказиладиган жойи ва вақти бўйича тўлиқ маълумотлар билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.edu.uz расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.

Тест синовларида иштирок этувчиларнинг белгиланган олий таълим муассасаларига ўз вақтда фуқаролик паспорти билан келишлари сўралади, дейилади хабарда.