Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Қурбон ҳайити байрами нишонланди. Мамлакатдаги 1982 та масжидда 1906974 нафар мўмин-мусулмон Қурбон ҳайити намозини адо этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Имом-хатиблар ҳозирда ўзбекистонлик зиёратчилар Ҳаж амалларини адо қилиб, дуолар қилаётганлари, шунингдек, Қурбон ҳайитининг фазилатлари ҳақида маъруза қилдилар.

Фото: ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати