Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. -87 кг вазнда баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов мусобақаларнинг кумуш медали соҳиби бўлди.

Финал беллашувида эронлик Нури Ҳуссайнга қарши гиламга чиққан Рустам гарчи дастлабки очкони қўлга киритган бўлса ҳам, кейинчалик устунликни бой берди ва кумуш медаль билан чекланди.

Ўзбекистон спортчилари айни пайтга қадар 2 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.