Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мўминжон Абдуллаев олтин медални қўлга киритди.

Финалда қозоғистонлик рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этган Мўминжон Ўзбекистон длегацияси таркибига навбатдаги олтин медални олиб келди.

Ўзбекистон спортчилари айни пайтга қадар 3 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.