«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси HY 602 Москва-Тошкент рейси техник сабабларга кўра ушланиб қолгани тўғрисида маълум қилди.

Парвоз 19 август куни «Домодедова» аэропортидан амалга оширилиши лозим эди. МАК авиакомпания мутахассислари ҳаво кемаси дастурий таъминотидаги техник носозликни бартараф этиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Унинг иш қобилиятини тиклаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур рейс йўловчиларини ташиш учун 20 август куни авиакомпания Тошкент-Москва йўналиши бўйича қўшимча рейс ташкил этди.

Авиакомпания йўловчилардан ноқулайлик етказилгани учун узр сўради.