Қурбон ҳайитининг биринчи куни журналистлар ва жамоатчилик вакиллари 20 август куни Бекободда ҳукумат автомобили иштирокидаги ЙТҲда жароҳатланган Damas автомобили ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси ҳолидан хабар олди, дея хабар қилди Xabar.uz.

Фото: xabar.uz.

Авария содир бўлган куни ижтимоий тармоқларда уларнинг ҳолати тўғрисида қарама-қарши хабарлар тарқалган эди.

Xabar.uz нашрининг ёзишича, беморларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, улар яқин кунларда ўз оилалари бағрига қайтади.

Аввалроқ эса Ўзбекистон Бош прокуратураси Саидовда пешона соҳаси лат ейиши, йўловчи Мелибоевда эса ўнг умров суягининг ёпиқ синиши каби жароҳатлар аниқланганини маълум қилган эди. Улар ҳозирда Бекобод шаҳар марказий шифохонасида даволанмоқда.