Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 август — Венгрия давлати асосчиси Авлиё Иштван куни муносабати билан Венгрия президенти Янош Адерни табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Википедия маълумотига кўра, Авлиё Иштван куни Венгриянинг асосий байрами ҳисобланади. 1000 йилнинг 20 август санасида Авлиё Иштван I Венгрия тахтига ўтиради ва мамлакатнинг биринчи қиролига айланади.

Мазкур сана 1991 йилдан бошлаб давлат байрами сифатида нишонланиб келади.