Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланаётган Бекзод Нуритдиновга нисбатан Тошкент шаҳар Учтепа туман прокуратурасининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов «Газета.uz"га маълум қилди.

Бекзод Нуритдинов 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2018 йил 17 августдаги ажримига муфовиқ айбланувчи Б. Нуритдиновга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.