Бош вазир ўринбосари, «Ўзбекнефтгаз» компанияси раиси Алишер Султонов 20 август куни ЙТҲда енгил тан жароҳатини олди, дея хабар қилди «Газетаuz"нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаси.

Алишер Султоновнинг хизмат машинаси Бекободдан Тошкентга ҳаракатланаётган ҳукумат кортежи олдида келаётганда Damas автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган. Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Хизмат машинасида бош вазир билан бўлган яна бир киши, шунингдек бош вазир ўринбосари енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, деди ахборот манбаси.

«Газета.uz"нинг аниқлик киритишича, ЙТҲ 19 август куни эмас, балки 20 август куни эрталаб содир бўлган.

Бош вазир ишга чиқишга улгурди. Унинг саломатлигига ҳеч қандай таҳдид йўқ, дея таъкидлади ахборот манбаси.