Бугунги кунда «Қўқон» ЭИЗ (эркин иқтисодий зонаси) ҳудудида қиймати 171,5 млн. доллар бўлган 71 та лойиҳа амалга ошириляпти. Бунинг натижасида 3,1 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва 139,1 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Асосийси, бу ерда 5717 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Бу ҳақда «Фарғона ҳақиқати» газетаси сайтида хабар берилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан «Узвинпромхолдинг» хусусий корхонаси ташаббуси билан киритилган «Қўқон спирт» АЖда қиймати 15,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги буғдойдан клейковина (глютен) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси (яратиладиган иш ўринлари 80 та)республика кенгаши томонидан ва вилоят кенгаши томонидан 16,4 млн. АҚШ долларилик 11 та инвестиция лойиҳалари (яратиладиган иш ўринлари 737 та) кўриб чиқилмоқда. 71 та лойиҳа 63 инвестор томонидан тақдим этилган бўлиб, шулардан 59 тасига иштирокчи гувоҳномаси берилди, қолган 4 та лойиҳа юзасидан музокаралар олиб борилаётир.

6 та кимё ва ва нефть кимё, 14 та қурилиш материаллари, 4 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 12 та енгил саноат, 7 та чарм пойабзали, 3 та электротехника, 4 та фармацевтика, 3 та машинасозлик ва автомобилсозлик, 3 та қоғозни қайта ишлаш ва мебель ва 5 та бошқа истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга оид лойиҳаларнинг истиқболи баланд бўлиши кутилмоқда.

Мазкур лойиҳалардан 7,2 млн. АҚШ доллари бўлган 4 таси фойдаланишга топширилган. Булар, «Шаффоф метан саноати» МЧЖда юқори босимли метан-газ балонлари ишлаб чиқариш, «Адмирал групп» МЧЖ да ун ва ун маҳсулотлари, «Камтар бегойим» МЧЖ томонидан пойабзал ҳамда яна шу корхона томонидан сунъий мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларидир.

Қиймати 32,2 млн. доллар бўлган 21 та лойиҳа эса жорий йилнинг сўнгига қадар, қиймати 125,1 млн. доллар бўлган 40 та лойиҳа 2019−2020 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

Мақолада шунингдек бир қатор муаммолар санаб ўтилган. «Ўзавтойўл» акциядорлик жамиятининг «Йўл бюроси» томонидан ички йўллар чиқарилмаганлиги сабабли Бош режа асосида коммуникация тармоқларини тортиш ишларикечикмоқда ва инвесторларнинг тармоқ жадвали асосида қурилиши якунланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Вилоят ҳудудий автомобиль йўллари Бош бошқармаси томонидан ички йўл тармоқларини тайёрлаш, газ идораси томонидан газ тармоқларини тортиш, электр тармоқлари корхонаси томонидан электр темир ва темир-бетон устунларини ўрнатиш ҳамда «Сувоқава» идораси томонидан ичимлик ва оқава сув қувурларини ётқизиш ишлари кечикяпти.

Айни кунларда «Қўқон» ЭИЗнинг В нимзонасига шиша толали алоқа тармоғи тортиш ишларини якунлаш ва ҳудудда мобиль операторлар томонидан рақамли алоқа (3 G, LTE) улаш ва сифатини яхшилаш масаласини ҳал этиш долзарб вазифа саналади, дейилади мақолада.