Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг серқатнов йўллар ва чорраҳаларда белгиланган жойлардан юришини назорат қилиш мақсадида бир кунлик «Диққат пиёда!» профилактик тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбир давомида вилоят ҳудудида транспорт воситаси серқатнов йўлларга яқин бозор, корхона ва ташкилотлар қаршисида жойлашган пиёдалар ўтиш жойларига йўл-патруль хизмати инспекторлари бириктирилиб, ҳаракат хафвсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳолига пиёданинг йўлларда ҳаракатланиш тартиби тушунтириб ўтилди.

Қоидабузарлик содир этган пиёдалар аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси талаблари бўйича пиёдаларга 323 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жазо чорасини кўриш мақсадида пиёдаларнинг яшаш ҳудудидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига жўнатилди.