Кеча Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари старт олди. Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон вакиллари бир неча спорт турида баҳсларда иштирок этишди ва кун якунига кўра учта медални қўлга киритди. Ҳар уччала медаль эркин курашчилар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Аввалига, -65кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Сирожиддин Ҳасанов терма жамоага бронза медалини тақдим этган бўлса, -74кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистонга илк олтин медални келтирди. -97кг вазнли Магомед Ибрагимовнинг бронзаси эса делегация медаллари сонини учтага етказди.

Биринчи кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича қитъанинг 45 мамлакати ичида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.