Нукус марказидаги 55 метрлик флагштокларга 12×24 м ҳажмли Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон байроқлари илинди.Фото: Шуҳрат Саидаҳмад / KRuz.uz.

Байроқлар Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи ҳамда шоир Тўлепберген Қаипбергенов ва Ислом Каримов ҳайкаллари яқинига ўрнатилди.

Фото: Азамат Атаджанов / «Газета.uz».

Флагштокларни тайёрлаш ва ўрнатиш ишлари бир неча кун давом этди. Тошкентдан келтирилган қисмлар кранлар ёрдамида бирлаштирилди.

Флагштоклар Тошкентдаги «ГСКБ Металл» заводида ясалди.

Флагштоклар жойлашган майдон тротуар плиткалари билан қопланиб, ўриндиқлар қўйиб чиқилади.

Фото: Азамат Атаджанов / «Газета.uz».Фото: Азамат Атаджанов / «Газета.uz».

Савицкий музейи қаршисига бир вақтнинг ўзида ўрнатилган I Love Nukus ёзуви аҳоли ва сайёҳлар диққатини тортиб улгурди. У кечаси ўзидан ёруғлик таратади.

Фото: Искандар Юсупов / KRuz.uz.

Эслатиб ўтамиз, июлда Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонига 65 м баландликдаги флагшток ўрнатилиб, унга 10×20 м ҳажмли Ўзбекистон байроғи илинган эди. Ўзбекистон байроқлари мамлакатнинг бошқа шаҳарларига ҳам ўрнатилмоқда.