Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун эркин кураш мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давит Модзманашвили учинчи ўрин учун баҳсда гиламга чиқиб, бронза медалига эга бўлди.

Давит Модзманашвили мазкур баҳсда ҳиндистонлик рақибини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шундай қилиб Ўзбекистон делегациясининг медаллар жамғармаси еттитага етди.