«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, автоҳалокатга учраган Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султоновга жиддий шикаст етмаган ва ҳозирда у шифокорлар назорати остида.

Шифокорларинг айтишича, ҳозирда Алишер Султоновнинг аҳволи яхшиланиб бормоқда ва тез вақтда у ўз ишига қайтиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент вилоятида рўй берган.

Ҳукумат кортежи тўғрисидан Дамас русумли машина чиқиб келган, унинг ҳайдовчиси эса бошқарувни йўқотиши оқибатида автоҳалокат содир бўлган.