19 август куни кечқурун Ўзбекистон бош вазири Адулла Арипов Бекободдан Тошкентга келаётган йўлда йўл-транспорт ҳодисасига учради, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ҳукумат раҳбари хизмат машинасида бўлган. У енгил тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган, унинг саломатлигига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ, дея таъкидлади ахборот манбаси.

ЙТҲда бош вазир билан битта машинада бўлган яна бир киши ҳам жароҳатланган.

«Газета.uz"нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбасининг хабар беришича, Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва хизмат автомашинаси билан тўқнашган. Damas ҳайдовчиси жабрланмаган.

Тергов тадбирларини ўтказишда қонунийлик таъминланади, дея таъкидлади ахборот манбаси.