Бугун эрта тонгда 11 нафар бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2002 йилдан буён «Соғлом авлод учун» хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Германиянинг «Friedensdort international» Халқаро ташкилотининг уч томонлама ҳамкорлик битими фаолият кўрсатиб келмоқда.

Битимга асосан ўзбекистонлик бемор болалар терисида куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниб келади.