Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезияда Таиланд термасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё ўйинларининг 1/8 финалига чиқди. Бу ҳақда мусобақа сайтида хабар қилинди.

Учинчи тур учрашувида ягона голни ҳужумчи Забихулло Ўринбоев 17-дақиқада киритди.

Ўзбекистон таркиби: Ботирали Эргашев, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Хожиакбар Алижонов, Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков, Забихулло Ўринбоев, Жавоҳир Сиддиқов, Икром Алибоев, Азизбек Турғунбоев, Достонбек Турсунов.

«B» гуруҳининг бошқа жуфтлигида Бангладеш Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу учрашувдан сўнг Ўзбекистон 9 балл тўплади ва 4 балл тўплаган Бангладеш билан мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Таиланд (2) ва Қатар (1) Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Равшан Ҳайдаров шогирдларининг навбатдаги ўйини 23 август куни бўлиб ўтади.

Статистика


Видео