Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб ўзбекистонликлар ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор. Эмомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.

Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.