Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Самарқанд халқаро аэропортида уни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани, турли соҳаларга доир 27 та ҳужжат ва савдо шартномалари имзолагани ташрифнинг энг муҳим натижалари бўлди.