Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон 18 август куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ҳукумат вакиллари кутиб олди.

Ташриф давомида Ислом Каримов ва Амир Темур мақбараларини зиёрат қилиш, Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий ёдгорликларни томоша қилиш режалаштирилган.