Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмоннинг бугун Самарқандга боргани ҳақида хабар берган эдик.

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳампоҳлигида Регистон мажмуасини томоша қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонларга мажмуадаги уч муҳташам обида — Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллақори мадрасаларининг тарихи, мустақиллик йилларида бу ерда олиб борилган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўзбекистоннинг меъморчилик анъаналари, қадимий обидаларнинг мустаҳкамлиги, Тиллақори гумбазининг нақшинкор жилолари Эмомали Раҳмонда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Регистон майдонида эсдалик учун суратга тушди.