17 август куни Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудида «Тошкент-Термиз» автойўлининг 1012-километрида содир бўлган ЙТҲ натижасида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди, бир киши жароҳатланди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, туманда истиқомат қилувчи И. А. Nexia автомобилини маст ҳолатда бошқариб, DAF юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Натижада енгил автомобиль ҳайдовчиси ва уч йўловчи ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган, бир йўловчи жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.