1 август ҳолатида Ўзбекистоннинг соф олтин захиралари ҳажми 26,4 млрд долларни ташкил этиб, бир ой ичида 283,8 млн долларга қисқарди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Июль ойида ялпи олтин-валюта захиралари 270,6 млн долларга қисқариб, 27,4 млрд долларни ташкил этди. Ундаги хорижий валютадаги активлар ҳажми 13,4 млрд (бир ой ичида 220,7 млн долларга камайиш), монетар олтин — 13,8 млрд долларни (бир ой ичида 49,9 млн долларга камайиш) ташкил этди.

Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1250,55 дан 1219,20 долл/тр унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири — 347 млн доллар).