Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Тўқимачилик саноати корхоналарини янада рағбатлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 664-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат ичида пахта толасини сотишга монополия бекор қилинган. «Ўзпахтасаноат» АЖ, пахта-тўқимачилик ишлаб-чиқаришлар ва кластерлар, шунингдек ички бозорда сотиш учун импорт пахта толасини олиб келадиган импорт қилувчи ташкилотлар уни биржа савдолари орқали сотишади.

Ички бозорда пахта толасини сотиш механизмида муҳим ўзгаришлар содир бўлди. Бунинг устига улар ҳам маҳаллий тўқимачилик корхоналарига (харидорлар), ҳам «Ўзпахтасаноат» АЖ таркибига кирадиган пахта тозалаш корхоналарига (етказиб берувчилар) дахл қилди.

Биринчидан, умумий қоидага кўра, пахта толасини биржада сўмга харид қилган ҳолда харидорлар 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширишлари керак. Бироқ, ҳужжат 2017−2018 йилги пахта толаси ҳосилини сотишнинг алоҳида шартларини жорий қилди:

2017 йилги хосил учун — нархининг 15 фоизини олдиндан тўлаш, қолган 85 фоизига банк кафолати бериш ва якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш;

2018 йилги ҳосил учун — нархининг 35 фоизини олдиндан тўлаш, қолган 65 фоизига банк кафолати бериш ва якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш.

Иккинчидан, пахта толасига жаҳон нархлари ҚҚСни ҳисобга олганда улгуржи прейскурант нархлардан паст нархларда шаклланган тақдирда республика ташкилотларига уни сотишда етказиб берувчилар ҚҚСни ҳисоблаб чиқарадиган формула ўзгарди. Агар илгари асос учун 10 фоиз чегирма билан жаҳон нархлари (ҚҚС = жаҳон нархлари 10 фоиз чегирма билан х 20/120) олинган бўлса, энди ҳақиқий сотиш нархи олинади:

ҚҚС = ҳақиқий сотиш нархи х 20/120.