Ўзбектелеком" ва «ЭлКат» (Қирғизистон) телекоммуникация тармоқлари ўртасида янги трансчегаравий ўтиш қурилиш ишлари якунланди, дея хабар қилди Ўзбекистон миллий телеком-оператори матбуот хизмати.

16 августда Фарғона вилоятининг Қувасой ва Боткен вилоятининг Қизил қия участкаларида халқаро телекоммуникация туташ чегараси тижорий эксплуатацияга қабул қилинди.

Шунингдек, телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғлаш ва компаниялар ўртасида телекоммуникация хизматларини тақдим этиш бўйича битим имзоланди. «ЭлКат» МЧЖ компанияси билан янги чегаравий узатиш қурилиши Қирғизистон ҳудудидан ўтадиган Интернетга чиқиш учун муқобил йўлни очиб беради.

Ушбу янги чегарабий узатиш қурилиши Афғонистон ва Туркманистон йўналишларида транзит алоқа каналлари тақдим этиш орқали «Ўзбектелеком» экспорт салоҳиятини оширади.