Статистик таҳлил натижалари жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида ЙТҲлар сони 43,3 фоизга пасайганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, 2018 йил август ойининг 15 кунида:

ЙТҲ — 51 та (2017 йилда 90 та);

Жароҳат олганлар — 64 та (2017 йилда 110 киши);

Ҳалок бўлганлар- 2 кишини (2017 йилда 8 киши) ташкил этди.

Шунингдек, 9−15 август кунларида йўлларда жами 3041 та қоидабузарликлар аниқланган.

Шундан:

52 та — автомобилни маст ҳолда бошқариш;

110 та — автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариш;

33 та — светофорнинг қизил чироғида тўхтамаслик;

103 та — йўл белгиларига амал қилмаслик;

1 456 та — хавфсизлик камарини тақмаслик;

14 та — ЙПХ инспектори буйруғига бўйсунмаслик ҳолатларидир.

«Шу фурсатдан фойдаланиб, барча йўл ҳаракати иштирокчиларини йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирамиз», дейилади ИИББ хабарида.