Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шуҳрат Муҳаммадхонов 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида 2015 йилда «Тошйўловчитрансхизмат» унитар корхонаси директори ўринбосари, 2016 йилда «Alliance Capital K/S» компанияси доимий муассасаси бошлиғи, 2018 йилда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Шуҳрат Муҳаммадхонов 2018 йил 15 августдан бошлаб Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.